АКСИОЛОГИК ЁНДАШУВ АСОСИДА БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ПЕДАГОГИК ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ – ПЕДАГОГИК ЗАРУРИЯТИ
Abstract
“Таълим ва тарбия, ..., ёшларимизнинг чуқур билимга эга бўлиши, ... доимий устувор вазифамиз бўлиб қолади”. Ҳар бир миллат тарихи ва қадриятларини англамоқ учун унинг дини, тафаккури, бадиий-эстетик ғоясини билиш зарур. Маънавият инсоннинг шундай етук фазилатики, у кишиларда ўзаро мулоқотга эҳтиёж туғдиради. Ҳар бир шахс ўз ҳаёти ва тақдирини бошқаларсиз тасаввур эта олмаслиги ҳам маънавиятдир .
Таълим-тарбия жараёнида аждодларимиз яратган бебаҳо маънавий-педагогик меросдан фойдаланиш ва уларни ёшлар онгига сингдириш бугунги кун педагогидан катта маҳорат талаб этади. Мутаффаккирларимиз яратган маънавий мерос ёш авлодни ҳар томонлама тарбиялашда энг муҳим восита бўлиб хизмат қилади.