ОЗИҚ-ОВҚАТЛАРДАГИ ТРАНСЁҒЛАР ВА УЛАРНИНГ ИНСОН САЛОМАТЛИГИГА ТАЪСИРИ
Abstract
Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида эрта ўлим туфайли инсоний йўқотишларни камайтириш демографик сиёсатнинг энг долзарб вазифаси бўлиб қолмоқда. Маълумки, инсоннинг овқатланиши ҳаёт ва кўплаб касалликлар ривожланиши давомийлигига катта таъсир кўрсатади. Ҳозирги вақтда Европада овқатланиш касалликлари (озиқ-овқатга боғлиқ), умумий касалликларнинг 41% ни ташкил қилади, улар орасида юрак-қон томир - 61%, онкологик - 32%1. Шу сабабли сўнгги йилларда бутун дунёда озиқ-овқат маҳсулотларида трансёғли кислоталар миқдорини камайтириш учун кураш фаол равишда бошланган. Озиқ-овқат маҳсулотларидаги трансёғларнинг асосий манбаи қисман доғланган (сунъий тозаланган) суюқ ўсимлик мойлари бўлиб, улар озиқ-овқат ишлаб чиқаришда кенг миқёсда қандолат, нон ва умумий овқатланиш саноати учун маргаринлар, спредлар ва махсус ёғлар ишлаб чиқаришда ҳайвон ёғларини, шу жумладан сут ёғлари ўрнини босувчи сифатида ишлатилади.